Рио–2016. Шаҳобидин Зоиров Ўзбекистонга учинчи олтин медални тақдим қилди!

22:38, 21 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг 52 кг вазн тоифасида жанг олиб борган ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров финал жангида россиялик Миша Алоянга қарши баҳс олиб борди.

Шиддатли кечган баҳсда боксчимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Олимпиаданинг олтин медалига сазовор бўлди.

Бу Ўзбекистон учун ҳисоб бўйича учинчи олтин медаль бўлди. Бундан ташқари Ўзбекистон ҳисобида 2 та кумуш ва 6 та бронза ҳам бор. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!