Рио–2016. Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиада чемпиони!

23:28, 21 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг 64 кг вазн тоифасида жанг олиб борган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров  финал жангида озарбайжонлик Каллозо Сатомайорга қарши баҳс олиб борди.

Шиддатли кечган баҳсда боксчимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Олимпиаданинг олтин медалига сазовор бўлди.

Бу Ўзбекистон учун ҳисоб бўйича тўртинчи олтин медаль бўлди. Бундан ташқари Ўзбекистон ҳисобида 2 та кумуш ва 7 та бронза ҳам бор. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!