Тошкентда қурилиш: Чилонзор Оқтепа майдонининг янги кўриниши(Фото)

10:01, 22 август

Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳида янгича қиёфа касб этган Чилонзор Оқтепа майдонининг навбатдаги суратлари эълон қилинди, деб ёзади “Дарё”.

Маълумот учун, майдондаги аввалги айланма ҳаракат бекор қилинган, майдоннинг икки томонида — Муқимий ва Лутфий кўчаларида пиёдаларнинг ер усти ўтиш йўллари қурилмоқда.

 

Айни вақтда, Муқимий кўчасидан тўғри Нурафшон ва Samarqand Darvoza, Нурафшон кўчасидан тўғри Муқимий ва Лутфий кўчаларига олиб чиқувчи янги чорраҳа қурилган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!