Туркиядаги тўйлардан бирида 12-14 ёшли бола ўзини портлатиб юборди

10:15, 22 август

Туркия президент Ражаб Тойип Эрдўған 20 август куни тўйда ўзини портлатиб юборган худкуш 12-14 ёшли бола эканлигини маълум қилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Портлаш шанба куни кечқурун тўй бўлаётган хонадонда юз берган. Тўйга келган меҳмонлар кўчага чиққан вақтда ҳудкуш ўзини портлатиб юборган. 

Туркия президентининг маълум қилишича, ҳозирча худкуш ўзини портлатганми ёки бошқа бир одам портловчи қурилмани ишга солгани номаълумлигини билдирган.

Портлаш оқибатидан 51 киши ҳалок бўлган, 69 киши яраланган (уларнинг ичида 17 киши оғир аҳволда касалхонада ётибди). 

Полициячилар воқеа жойидан худкуш камарининг парчасини топишган.

Ҳозирча бирорта террорчилик гуруҳи терактни ўз бўйнига олгани йўқ. Аммо Эрдўған бу терактнинг ортида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи турганлигига ишонч билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!