“Реал Мадрид” Испания чемпионатини йирик ғалаба билан бошлади

10:50, 22 август

Испания чемпионати 1-турида “Реал” жамоаси сафарда “Реал Сосьедад” меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида Гарет Бэйл ҳисобни очган бўлса. Асенсион 40-дақиқада ҳисобни оширди. Ўйин сўнггида уэльслик футболчи яна катта саҳнага чиқди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, Зинедин Зидан шогирдлари мавсумни йирик ғалаба билан бошлади.

“Реал Сосьедад” – “Реал Мадрид” 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 2 Бэйл, 0:2 – 40 Асенсио, 0:3 – 90 Бэйл.

“Реал Сосьедад” – Рульи, Сальдуа, Гонсалес (Вела, 79), Берчиче, Мартинес, Бергара, Сурутуса, Ойарсабаль, Ильярраменди, Конча (Виллиан Жозе, 56), Хуанми (Прието, 72).

“Реал Мадрид – Касилья, Марсело, Рамос, Варан, Карвахаль, Каземиро, Ковачич, Асенсио (Васкес, 66), Кроос (Иско, 73), Бэйл, Мората (Хамес, 77).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (50), Мората (54), Сальдуа (68), Рамос (87), Берчиче (87).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!