Cоғлиққа зиён етказмаган ҳолда 5 кунда озиш

12:39, 22 август

Тезкор парҳез ва қисқа муддатда озишни дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин мутахассислар қоралайди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Аммо қисқа муддатда соғлиққа зиён етказмаган ҳолда озишнинг ҳам йўли бор экан. 
Бу дастур 5 кунга мўлжалланган бўлиб, модель Жессика Харт томонидан яратилган. Бу дастур асосида қисқа муддатда 2-3 кг озиш мумкин. Марҳамат, танишинг!

Фақат суюқ овқатлар истеъмол қилиш лозим
Суюқ овқатларни истеъмол қилиш орқали инсон организмини турли фойдали микроэлементлар билан таъминлайди, шу билан бирга овқат ҳазм қилиш яхшиланади. Шу 5 кун мобайнида фақатгина кўкатлар – сельдерей, исмалоқ, полиз маҳсулотларидан бодрингни кунига 4-5 маротаба тановул қилинг. Сабзавотли коктейллар ичиш мумкин эмас. Нонушта ва кечки овқатга оқсилга бой овқатларни истеъмол қилиш лозим.

Нонушта билан кечки овқатнинг ўртасидаги фарқ 12 соат бўлиши керак
Модель Жессика Хартнинг яна бир фойдали маслаҳати — овқатланиш тартибига қатъий риоя қилишдир. Нонушта билан кечки овқатнинг ўртасидаги фарқ қатъий 12 соатни ташкил этиши лозим. Яъни, эрталаб соат 8.00 да овқатланган бўлсангиз, кечки овқатни ҳам 20.00 да тановул қилишингиз лозим бўлади.  Кечки овқатнинг илк 6-8 соати давомида инсон организми овқатни ҳазм қилиш билан банда бўлса, қолган 4 соатини эса ёғни эритиш ва детоксикацияга сарфлайди. Шунинг учун айнан 12 соат интервални сақлаш керак бўлади.    

Тўйиб ухлаш лозим
Уйқуга тўймаслик нафақат семизликка олиб келади, балки у метаболизмни хам секинлаштиради. Шунинг учун парҳез давомида тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг. Тўйиб ухлаш инсон организмида суткалик ритмни таъминловчи мелатонин гормонини  ишлаб чиқаради. Агар вақтида ухлаб, вақтида турсангиз вазнингизни меъёрига келтириш осонлашади.

Шахсий машғулотлар режасини тузиб олинг
Агар илгари спорт билан шуғулланмаган бўлсангиз, 5 кунда спорт устаси бўлиб қолмайсиз Моддалар алмашинувини яхшилаш, кўпроқ калория йўқотиш учун ўзингиз учун шахсий машғулотлар режасини тузиб олишингиз керак бўлади. Ишдан кейин хиёбонда югуришга ёки пиёда сайр қилишга ҳаракат қилинг. Агар бунинг ёнига яна бирор қийин бўлмаган машқларни қўшадиган бўлсангиз, натижа сиз кутгандан ҳам аъло бўлади.

Менюнгизда доимо сабзавотлар бўлсин
Озишнинг яна бир муваффақиятли усули бу – соғлом овқатланиш тартибидир. Бу аксарият аёллар учун энг катта муаммодир. Биз сизга қисқа фурсатда озиш учун бирорта сеҳрли дорини тавсия этмаймиз. Организмни табиий равишда тозалаш учун кўпроқ сабзавот истеъмол қилиш керак бўлади. Ҳар куни сабзавотлардан тайёрланган салатларни тановул қилинг.

Хотиржамлик ва яна хотиржамлик
Асабийлашиш, нимадандир хавотирланиш озиш жараёнини секинлаштириши, моддалар алмашинувини бузиши мумкин. Албатта, инсонга асабийлашмаслик осон иш эмас. Агар жудаям қизиққон, стрессга мойил бўлсангиз врач билан маслаҳатлашган ҳолда бирорта табиий ўсимликлардан тайёрланган тинчлантирувчи дори қабул қилинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!