Сирдарёда чақалоғини 800 долларга пуллаган она 4 йилга қамалди

14:42, 22 август

Сирдарё вилояти Бахт шаҳар туғруқ комплексида акушер-гинеколог бўлиб ишлаган шифокор аёл чақалоқфурушлиги учун маҳкамага тортилди, деб ёзади “1news.uz”.

“Адолат кўзгуси” нашри билдиришича, исми ошкор этилмаган шифокорга ҳомиладор аёл мурожаат этиб, туғилажак чақалоғини дунёга келтириш ва сотишда ёрдам сўрайди. Шифокор ва ҳомиладор аёл ҳали туғилмаган чақалоқни қорақалпоғистонлик аёлга 1000 долларга сотишга келишади, аммо кейинроқ мижозлар айниб, болани олишдан бош тортади. Кейин эса сотиб олувчи ота-она ролини ўйнаётган ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари шифокорга мижоз сифатида мурожаат қилади.

Шу тариқа акушер ва гўдакнинг онаси болани 800 долларга сотаётганда қўлга олинади. Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди икки жиноятчи аёлни 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!