Кун интригаси: Йигитали Мамажонов Сўғдиёна Азимовани қучоқлаб суратга тушди(Фото)

14:51, 22 август

Актёр Йигитали Мамажонов ўзининг Instagram`даги саҳифасига жойлаган сурати кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

Актёр ҳамкасби, актриса Сўғдиёна Азимовани қучоқлаб турган суратини ўз саҳифасига жойлаштирди ва уни “Хайрли тонг, ҳамма ҳаммага. Бугунги кунни жудаям яхши кайфиятда қарши олдик. Хурсандчилик устига яна хурсандчилик. Ўртоғимиз ва ҳамкасабам Сўғдиёна Азимова билан кутилмаган учрашув, меҳмондорчилик учун раҳмат”, дея изоҳлади.

Мазкур сурат 3 соат ичида салкам 3000 та “лайк” йиғди. Изоҳларда эса кимдир Йигитали ва Сўғдиёна бир-бирига жуда мос эканлигини таъкидласа, бошқалар суратдаги хатти-ҳаракатлар ўзбекчиликка тўғри келмаслигини айтиб ўтди. 

Аввалроқ актёр суратларидан бирига “Ҳар доим бир-бирингизни бутун вужудингиз билан севинг. Дунёда севгидан бошқа деярли ҳеч қандай муҳим нарса йўқ”,деб изоҳ ёзиб қолдирган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!