Россиялик қиз ўзининг хавфли селфиси билан машҳур бўлди (18+)

16:17, 22 август

Россиялик 23 ёшли Ангелина Николау бутун дунёга хавфли селфиси билан машҳур бўлди, деб хабар берди “Hi-tech.mail.ru” нашри.  

Қиз дунёнинг машҳур ва баланд иморатларининг энг хавфли жойларига бир ўзи ёки экстрим ишқибозлари билан бирга чиқиб, суратга тушади. 

 

Ангелина жуда хавфли иш билан шуғулланмоқда, чунки аксарият биноларга чиқиш тақиқланган. “В Контакте” шахсий саҳифасида қиз Москва шаҳридан эканлигини 1993 йилнинг 24 июнида туғилганини маълум қилган.

Ангелина илк селфиларини Москва ва Россиянинг бир қанча шаҳарларида олган. У кейинчалик турли саёҳатларга чиққан, саёҳат давомида ҳам энг хавфли бинолар томига чиқиб селфига тушган. Бу селфиларни кўрган одамнинг нафаси ичига тушиб кетади.

Биз Ангелинанинг “қаҳрамон”лигини такрорлашингизни истамаймиз, бу жуда хавфли.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!