Ди Каприо ва унинг севган қизи Нью-Йорк яқинида ЙТҲга учради

17:11, 22 август

Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо ва унинг севган қизи, даниялик модель Нина Агдаллар Нью-Йорк яқинида ЙТҲга учради, деб хабар берди “Ria.ru”нашри.

Воқеа 20 август куни соат 16.30 да Нью-Йорк яқинидаги Саффолк округида юз берган. Ди Каприо ва унинг севган қизи ўтирган Mini Cooper автомобилига урилган Range Rover автомобилини аёл киши бошқарган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, хавфли вазиятда ҳам Ди Каприо олийжаноблик қилган, аввалига севган қизининг аҳволи билан қизиққан, кейин эса ЙТҲ айбдори бўлган аёлга ёрдам берган.

“Автомобилни бошқарган аёл жудаям қўрқиб кетганди. Лео унга меҳрибончилик қилиб, ортидан юришга ишора қилди. Кейин унинг нафасини ростлаши учун йўл четидаги тўсиққача етиб боришига ёрдам берди”, деди автоҳалокатга гувоҳ бўлганлардан бири.

Нашрнинг хабар беришича, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Автоҳалокат оқибатида Ди Каприонинг автомобилига зиён етмаган, Mini Cooper кузовининг олд қисми зарар кўрган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!