Испания чемпионатининг икки ўйинида сенсацион натижалар қайд этилди

09:34, 23 август

Испания чемпионатининг дастлабки туридан ўрин олган сўнгги икки учрашувда кутилмаган натижалар қайд этилди.

Аввалига “Сельта” жамоаси ўз майдонида Ла Лига дебютанти “Леганес”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, кўпчиликни ҳайратга солган бўлса, “Валенсия” 2:4 ҳисобида кучли ҳисобланмаган “Лас-Пальмас”га имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионлиги учун асосий даъвогар ҳисобланган “Барселона” ва “Реал Мадрид” чемпионатни йирик ғалаба билан бошлаган эди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!