13 нафар бола Германияда даволаниб қайтди

10:05, 23 август

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурига мувофиқ болаларни мамлакатимиз ва хорижий клиникалар ҳамда тиббиёт марказларида соғломлаштиришга кўмаклашиш бўйича тиббиёт дастурларини амалга оширмоқда. 

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Friendsdorf International” халқаро ташкилоти кўмагида Германияга юборилган 13 бола даволаниб юртимизга қайтди. 

Таъкидлаш керакки, фонднинг “Friendsdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлиги самарасида 2002-2016 йилларда 320 дан зиёд ўзбекистонлик болага Германия клиникаларида зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. 2016 йилда “Текис оёқлар” лойиҳаси доирасида туғма ортопед хасталиклари билан касалланган 15 ёшгача бўлган 128 бола операция қилинди. 

Ўз саломатлигини тиклаб юртимизга қайтиб келган болалар орасида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан Малика Ғолибова ҳам бор. У тўрт ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли жиддий куйган. Пойтахтимиз клиникаларида тери кўчириш бўйича бир неча бор операция қилинди. Йил давомида Германия клиникалари шифокорлари ҳам қизчани соғломлаштиришга ёрдам берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!