Америкалик полициячи кар-соқов ҳайдовчини отиб ўлдирди

12:00, 23 август 2016

АҚШнинг Шимолий Каролина штати полицияси тўхташ ҳақидаги буйруқни эшитмагани учун ҳаракатланишда давом этган кар-соқов ҳайдовчини отиб ўлдирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда

Ҳодиса 18 август куни юз берган. Бироқ кенг жамоатчилик ундан энди хабардор этилди.

29 ёшли ҳайдовчи Кевин Харриса тезликни оширган ва полициячининг тўхташ ҳақидаги буйруғига итоат қилмаган. Ҳайдовчи уйига яқинлашиб, машинадан тушади ва қўл ҳаракатлари ёрдамида полициячига вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилади. Бироқ полициячи ҳайдовчини отиб ташлайди. 

Полиция берган маълумотларга кўра, аввалроқ полициячи ва ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик юзага келган. Гувоҳларнинг айтишича, ўқ овози ҳайдовчи автомобилдан тушиши билан эшитилган. 

Ҳалок бўлган ҳайдовчининг танишлари у кар бўлгани учун полициянинг огоҳлантиришини эшитмаган ва ундан нима хоҳлашаётганларини дарров англаб етмаган. 

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилаётгани сабабли ЙПХ ходими Жермен Сондерс вазифасидан четлатилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!