Наргиз Зокирова собиқ эри уни ўлдириш учун қотил ёллаганини маълум қилди

12:18, 23 август

Хонанда Наргиз Зокировага унинг собиқ турмуш ўртоғи томонидан ёлланган қотил таҳдид қилмоқда, деб ёзади “Сosmo.ru”.

Наргизнинг айтишича, қотил унга қўнғироқ қилиб, Филипп уни ўлдириш учун буюртма бераётгани ёзиб олинган телефон суҳбати эвазига 200 минг рубль талаб қилган.

Ўзини Виктор Голиндихин деб таништирган нотаниш эркак Филипп уни 800 минг рубль эвазига ёллаганини айтган.

У хонанданинг собиқ турмуш ўртоғи буюртма қилган қотилликни содир этишни истамаётгани ва хонандага ёрдам беришни истаётганини билдирган ва бунинг эвазига 200 минг рубль талаб қилган.

Наргиз интервьюларидан бирида ҳаёти хавф остида бўлиши мумкинлигини айтган эди. “Филипп асоссиз равишда ўғлимни судга берганидан кейин бу инсондан ҳамма нарсани кутиш мумкинлигини билганман”,—деган эди хонанда.

Наргизнинг айтишича, “қотилнинг таҳдиди” ундан пул ундириш учун собиқ эри томонидан қўйилган қадамлардан бири. “У қарзга ботган ва мен унга моддий ёрдам бермаслигимни яхши билади”,—дейди Наргиз.   

Ҳозирда мазкур ишни хонанданинг продюсери Максим Фадеевнинг юристлари кўриб чиқмоқда. 

Хонанда собиқ турмуш ўртоғи билан 20 йил бирга яшаган, жуфтликнинг уч нафар фарзанди бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!