“Ангрен-Поп” тармоғида юк поездлари қатнови бошланди

12:30, 23 август

Янги «Ангрен-Поп» темир йўл тармоғи бўйлаб ҳар куни турли юклар ортилган 10 дан зиёд таркиб ҳаракатланмоқда.
 
11 июлдан бошлаб янги «Ангрен-Поп» темир йўл тармоғи бўйлаб юк поездлари ҳаракати амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар қилди.

Мазкур йўналиш бўйлаб кунига 10 дан зиёд турли юклар ортилган таркиблар ҳаракатланмоқда. Яқин вақтлар ичида улар сони 20 га қадар оширилади.

«Бугунги кунда мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан Фарғона водийсига ва тескари йўналишга юкларни етказиб бериш учун барча зарур қулайликлар яратилган», — қайд этди матбуот хизмати.

Янги йўл бўйлаб асосан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятига нефть ва нефть маҳсулотлари, кимёвий ва минераль ўғитлар, Навоий вилоятидан эса Фарғонадаги «Қувасойкварц» корхонасига кварц қуми етказилмоқда.

Бундан ташқари, рефрижератор вагонлар Ўзбекистон бозори учун мева-сабзавот маҳсулотларини ташимоқда. Экспорт жўнатмаларига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!