“Бунёдкор”тарбияланувчилари “Мустақиллик кубоги-2016” ғолибига айланди

13:57, 23 август

“Бунёдкор” футбол клуби ташаббуси билан 14-19 август кунлари мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб мусобақа ўтказилди.

Турнир 2002 йилда туғилган футболчилар ўртасида ташкил этилиб, унда жами 6та жамоа иштирок этди. Булар: “Бунёдкор-А” (Тошкент), “Насаф” (Қарши), “Машъал” (Муборак), “Шўртан” (Ғузор), “Навбаҳор” (Наманган) ва “Бунёдкор-Б” (Тошкент). Ҳар бир жамоа бир-бирлари билан давравий тизимда ўзаро биттадан учрашув ўтказиб, якунда энг яхши кўрсаткич қайд этган жамоа ғолиб деб эълон қилинди.

Эътиборлиси, мусобақа якунига кўра “Бунёдкор-А” ва Қаршининг “Насаф” жамоалари жамғарган очколар бир хил – 10таданни ташкил этди. Турнир низомига кўра, ўзаро ўйинлардаги кўрсаткичлар ғолиб номига ойдинлик киритди. Унда “Бунёдкор-А” футболчилари ўзаро учрашувда “Насаф”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишгани боис “Мустақиллик кубоги-2016” мусобақаси ғолиби деб топилдилар.

Иккинчи ўрин “Насаф”га, учинчи поғона эса Муборакнинг “Машъал” жамоаси тарбияланувчиларига насиб этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!