Руҳшона ўғлига қандай исм қўйганини маълум қилди

14:04, 23 август

Хонанда Руҳшона 20 август куни ўғил фарзандли бўлди.

Бугун Руҳшона ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўғлига Шукурбек дея исм қўйилганини маълум қилди.

“Оллоҳимга беҳисоб шукур! Худо хоҳласа, ўғлимиз катта йигит бўлса, исми баҳона бир кунда битта бўлсаям одам Шукур дейди...Маткаримов Шукурбек Санжарбек ўғли!”,—деб ёзди хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!