Хиллари Клинтон соғлиги жойидалигини исботлаш учун бодрингли банкани очиб кўрсатди

15:37, 23 август

Демократик партия томонидан АҚШ президентлигига номзоди кўрсатилган Хиллари Клинтон Жимми Киммеланинг шоусида соғлиги ёмонлашгани тўғрисидаги миш-мишларга барҳам бериш мақсадида бодрингли банкани очиб кўрсатди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Хиллари Клинтон аввалига телебошловчидан пульсини текшириб кўришни сўради. Унинг томирини ушлаб кўрган Киммела: “Эй, Худойим, ҳеч нима сезилмаяпти!” деди.

“Билмадим, одамлар бу гапни қаёқдан олишди экан. Ҳар нафас олганимда янги ҳаёт бошланаётганини ҳис этаяпман”, деди Клинтон.

Хиллари Клинтоннинг мазаси йўқлиги ҳақидаги ёлғон хабарларга барҳам бериш мақсадида телебошловчи ундан бодринг солиб беркитилган банкани очиб беришни илтимос қилди. Унга жавобан Хиллари Клинтон бу вазифани осонлик билан бажарди.

Бу билан у сайловда ғалаба қозонса-да, соғлигининг ёмонлашгани туфайли Оқ уйда ишлолмаслиги ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!