Сардоба туманидаги корхонада 25 йилликка 25 янги иш ўрни яратилди

17:18, 23 август 2016

Сирдарё вилояти Сардоба туманида фаолият кўрсатаётган Бобур номидаги масъулияти чекланган жамиятида мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллиги муносабати билан 25 янги иш ўрни яратилди

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда. Буни жорий йил бошида ташкил этилган мазкур корхона фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. 

Хорижлик инвесторлар маблағи ҳисобидан тумандаги собиқ паррандачилик фермаси қайта таъмирланиб, замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. 60 минг долларга паррандалар учун донни қайта ишлайдиган махсус технология, 158 минг долларга Голландиядан 35 минг бош зотдор жўжа олиб келинди. Корхонада меҳнат қилаётган 10 ишчининг қарийб барчаси касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар.

Корхона жамоаси Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами арафасида 25 янги ишчи ўрни яратиш мақсадида Голландиядан яна 35 минг бош зотдор товуқ келтирди. 

Айни пайтда корхона товуқчилик фермаларига жўжа очириш учун кунига 20 минг донага яқин тухум етказиб бермоқда. Жўжалар 35-40 кунда 1,5 килограмм тош босадиган бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!