Рио–2016 қаҳрамонлари Тошкентда тантанали кутиб олинди (фотогалерея)

09:09, 24 август

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида 5–21 август кунлари бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз мамлакатимизга қайтиб келди, деб хабар бермоқда Sports.uz портали. 

23 август куни Тошкент аэропортида ушбу нуфузли мусобақа ғолиблари, совриндорлари ва иштирокчилари тантанали кутиб олинди. Қуйида спортчиларни кутиб олиш маросимидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Рио–2016 Олимпиадасида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза – жами 13 та медални қўлга киритиб, 207 давлат орасида 21, Ўрта Осиёда эса 1-ўринни эгаллади. 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!