Италияда юз берган кучли зилзила Аматриче шаҳрини вайрон қилди

10:32, 24 август

Италия марказида жойлашган Аматриче шаҳри 23 августдан 24 августга ўтар кечаси юз берган кучли зилзила оқибатида вайронага айланди, деб ёзади “Lenta.ru”.

6,1 балли зилзила маҳаллий вақт билан 01:36 да содир бўлган. 

Шаҳар мэри Сержио Пироццининг айтишича, шаҳар аҳолисининг аксарият қисми вайроналар тагида қолиб кетган. “Шаҳарга олиб борадиган йўллар бузилган. Шаҳарнинг деярли ярми харобалардан иборат”,—дейди у.

Италия фуқаро мудофааси агентлиги зилзилага ўта кучли сифатида баҳо берган. 

Маълумотларга кўра, зилзила оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлган. 

Бахтсиз ҳодиса оқибатида энг кўп талофот кўрган шаҳарлар—Аккумоли, Аматриче, Поста ва Аркуата-дель-Тронто.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!