Шаҳзода Муҳаммедова анчадан бери излаётган нарсасини Хитойдан топди

10:43, 24 август

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова айни дамда бўлажак турмуш ўртоғи Азамат Аҳроров билан Хитойда янги фильм суратга олиш жараёнларида иштирок этмоқда.

Шаҳзода ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўзига жуда зарур бўлган ва анчадан бери излаётган нарсасини яъни дизайнерлар планшетини топганини маълум қилди. 

“Бахтлиман! Орзуимдаги WАCОМ рассомлар ва дизайнерлар планшетини топдим Гуанжоу шаҳридан. Ўзбекистон, Дубай,Париж,Рим,Чехиядан хам топмагандим бунақасини.Мен олдин кўрганларим эса планшетда чизилса, компьютер экранида кўринарди фақат. Бу эса планшетга чизилиб, ўша планшетда кўринади чизилган иш. Фарқи шунда.Энди мазза қилиб либослар эскизини чизаман,ванихоят!”,—дейди Шаҳзода ҳаяжонини яширолмай.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!