Тошкентда юз берган ЙТҲда 17 ёшли ўсмир ҳалок бўлди

11:07, 24 август

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 23 август, сешанба куни соат тахминан 19:30 лар атрофида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`даги  “Водители Ташкента” гуруҳи хабар бермоқда

Nexia автомобили иштирокидаги ЙТҲ Юнусобод деҳқон бозори ва Шаҳристон чорраҳаси атрофида содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, Nexia автомобили бошқа автотранспорт воситалари билан тўқнашув содир этмаган, тўғридан-тўғри келиб, пиёдаларни уриб юборган.  

Маълумотларга кўра, Nexia автомобили йўл четидаги махсус ажратилган йўлакда кетаётган уч нафар пиёданинг орқа томонидан келиб уриб юборган. Қаттиқ зарб оқибатида пиёдалардан бири 17 ёшли ўсмир ҳодиса жойида вафот этган. Иккинчи ўсмир эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. Учинчи пиёдага зарар етмаган. 

Ҳодиса гувоҳларидан бири “Кўчада пиёда юришга ҳам қўрқиб қолди, киши. Бу жудаям даҳшатли эди. Ҳалок бўлган бола эндигина 17 ёшга тўлган экан. Онаси фарёд чекиб, йиғлаётган эди...”, деб ёзиб қолдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!