Ҳаж сафарига бориш қанчага тушади?

12:12, 24 август

“Ҳаж сафари учун тўланадиган маблағ миқдорини билмоқчи эдим. Уни ким белгилайди?”

А.Мадалиев. Тошкент ш.

—  Ҳаж сафарига тўланадиган маблағнинг миқдори ҳар йили Республика ҲАЖ маркази томонидан белгиланади. Бу йил Ҳаж сафарига тўланадиган маблағ миқдори 14.500.000 сўмни ташкил этди.
 

Бу йилги зиёратчилар қанча?

Мана бу йилги Ҳаж мавсуми  ҳам бошланмоқда. Айтинг-чи, Ҳажга отланиш муддати қачонгача давом этади? Қайтиш-чи? Бу йил Ҳаж сафарига юртимиздан неча нафар киши отланяпти? 

О.Муҳаммадиева, Қашқадарё вилояти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълумот беради:

— Бу йилги Ҳаж сафарига бориш 24 августдан - 4 сентябргача, қайтиш эса 17-28 сентябргача амалга оширилади. Республикамиздан бу йил умумий 5000 нафар киши бу муқаддас сафарга отланган. Шундан 2641 нафари эркаклар, 2359 нафари эса аёллардир. 

“Даракчи” газетасининг 25 август куни сотувга чиқадиган янги сонида “Ҳаж сафари: муддатлар, талаблар ва нархлар” деб номланган мақолада муқаддас ҳаж сафарига бориш тартиби ҳақида батафсил танишишингиз мумкин. Ўтказиб юборманг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!