Италиядаги зилзила қурбонлари сони 22 кишига етди

14:58, 24 август

Италияда юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди, 100 дан ортиқ киши эса бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Мамлакатдаги осмонўпар бинолар, йўллар ва кўприклар вайронага айланган. Шаҳарлар харобалар остида қолгани учун қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш қийин кечмоқда. 

Бундан ташқари, зилзила юз берган ҳудудларда газ сизиб чиқиши кузатилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!