Ўзбекистон футзал термасининг ЖЧ–2016 да иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

15:36, 24 август

Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда биринчи маротаба Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Айни пайтда вакилларимиз мусобақага тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Бугун терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендез мундиалда иштирок этадиган 14 нафар футзалчи номини эълон қилди. Якуний рўйхатдан қуйидаги ўйинчилар жой олишди.

Дарвозабонлар:
Рустам Умаров (26.05.1984, "Олмалиқ")
Акмал Хазратқулов (31.03.1990, "Дўстлик-AIN")

Ўйинчилар:
Шуҳрат Тожибоев (18.02.1981, "Олмалиқ")
Жавлон Аноров (08.05.1984, "Олмалиқ")
Константин Свиридов (11.03.1988, "Олмалиқ")
Артур Юнусов (08.10.1987, "Ардус")
Фарҳод Абдумавлонов (12.11.1987, "Ардус")
Дилшод Ирсалиев (31.12.1983, "Ардус")
Даврон Чориев (01.01.1993, "Ардус")
Дилшод Раҳматов (04.12.1989, "Ардус")
Нодир Элибоев (02.10.1982, "Ардус")
Илҳом Ҳамроев (25.09.1997, "Ардус")
Феруз Фахриддинов (25.03.1991, "Дўстлик-AIN")
Машраб Одилов (15.08.1994, "Бунёдкор")

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "A" гуруҳида Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!