“Сочларнинг ёғланиши нимадан?”

15:57, 24 август

–  Кейинги пайтларда бош терим ва сочим жуда ёғлашиб кетаяпти. Шампунь билан ювганимдан кейин бир соат ўтар – ўтмас яна ёғлашиб қолади. Бундай бўлмаслиги учун нима қилишни маслаҳат берасиз? 

Шуҳрат Камолиддинов, Самарқанд шаҳри 

Саволга шифокор - трихолог Шерзод МАХМУДОВ жавоб беради: 

–  Сўзларингизга қараганда сизда себорея, ёғ бези секрециясининг бузилиши кузатиляпти. Бу ҳолатда сочни ҳар куни ювиш ўринсиз. Аксинча 3-4 кунда бир марта шампунь ёки бошқа соч ювиш воситаларидан фойдаланинг-да, ҳар кунлик учун эса оддий сувда чайининг. Шу билан бирга таомномадан ёғли маҳсулотлар, дуккакли ўсимликлар ва газли ичимликларни ҳам чеклаш керак. Гастроэнтеролог кўригидан ўтиш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!