Актёрлар Крис Хемсворт ва Том Хиддлстонлар болалар шифохонасига Тор ва Локи образида келди(Фото)

16:56, 24 август

Голливуд актёрлари Крис Хемсворт ва Том Хиддлстонлар Австралиядаги шифохоналаридан бирига Тор ва Локи образида келди, деб хабар берди “Газета.ru”.

Айни пайтда актёрлар “Тор” фильмининг давомини суратга олиш жараёнларида иштирок этмоқда. Танаффуслардан бирида актёрлар шифохонага ташриф буюрган. 

Хемсворт ва Хиддлстон бемор болалар ва шифокорлар билан суҳбатлашди ва хоҳловчилар билан суратга тушди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!