Ўзбек Миллий академик драма театрининг бир гуруҳ актёрлари фахрий унвонлар билан тақдирландилар

23:31, 24 август

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан актрисалар Зуҳра Ашурова ҳамда Гавҳар Зокирова “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони билан тақдирландилар.

Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!