Улуғбек Раҳматуллаев “Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонига лойиқ деб топилди

23:42, 24 август

24 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони имзоланди.

Унга кўра, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланди.

Шунингдек мазкур мукофот билан қуйидаги санъаткорлар ҳам тақдирланди:

Алиев Рихсибой Усмонович - “Ўзбекфильм” киностудияси актёри 

Бекмуратов Азат Жаксимбаевич - Ўзбекистон давлат ёшлар театри актёри 

Болтабоева Маъсумахон Носировна - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти 

Борчанинов Кирилл Валерьевич - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти 

Ғафурова Сайёра Акмаловна - Ўзбекистон Миллий симфоник, камер ва халқ чолғулари оркестрлари жамоалари бирлашмасининг миллий симфоник оркестри артисти 

Мадмусаева Милена Орифжоновна - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси 

Мустафоева Раъно Қаршиевна - Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри вокал артисти 

Нишонов Баҳодир Исанович - Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актёри 

Пирматова Нодира Йигиталиевна - Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси катта ўқитувчиси, хонанда 

Ҳакимова Меҳри Абдуқодировна - Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актёри 

Шораҳметова Нигина Аманбоевна - “Сабо” рақс ансамбли раққосаси

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!