Ўзбекистон термаси назорат ўйинида Буркина-Фасони мағлубиятга учратди

08:21, 25 август

ЖЧ–2018 турнирига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 август куни 3-саралаш босқичи олдидан Африка қитъаси вакили – Буркина-Фасо термасига қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда Ўзбекистон термаси 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Егор Кримец бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурияга қарши баҳс олиб боради.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон – Буркина-Фасо 1:0

Гол: Егор Кримец 40

Ўзбекистон:  Александр Лобанов, Егор Кримец (Азим Аҳмедов, 46), Анзур Исмоилов (Отабек Шукуров, 66), Станислав Андреев, Азиз Ҳайдаров, Жамшид Искандеров (Саламат Қутибоев, 75), Игорь Сергеев (Марат Бикмаев, 70), Даврон Ҳошимов, Жасур Ҳасанов (Зоҳид Абдуллаев, 46), Жавоҳир Соҳибов, Элдор Шомуродов (Достонбек Ҳамдамов, 74).

Буркина-Фасо:  1.Зонго Айме, 4.Кайенбе Хернан (Арманд Дуедраого, 65), 6.Загре Исмаел, 5.Тапсоба, 2.Якуба Кулибали, 8.Барро Юссуф, 14.Амаду Туре (Сулеймане Сканде, 65), 10.Сибири Саноу (Ҳамид Савадого, 87), 7.Абдул Карим Багуиан, 11.Чейк Ибраҳим (Разак Бенин, 64), 12.Исмоил Лингани (Ҳассими Барри, 49).

Четлатиш: Азиз Ҳайдаров (71)

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!