Польшада ахлатга ташланган чангютгич ичидан ярим миллион евро топилди

09:54, 25 август

Польшанинг Колобжег шаҳридаги ахлатхона ходимлари эски чангютгич ва аудиколонка ичидан ярим миллион евро топди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Эски буюмлар ичида унутилган бойликни ахлатхона ходимлари полицияга топширди. Полициячилар бу пул кимга тегишли эканлигини аниқлади. Бойлик эгасининг ўзи йўқолган пулларни қидириб топишда полицияга мурожаат қилган. Эркак чангютгич ва аудиоконкани тасвирлаб берди, ҳатто уни ахлатхонага ташлаган кунини ҳам аниқ айтиб берди. Шундан кейин полициячилар ҳақиқатан ҳам пул унга тегишли эканлигига ишонди.  

Аммо манба бойлик эгасининг ахлатхона ходимларига миннатдорчилик билдиргани ҳақида маълумот бермаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!