Рио–2016 Олимпиадасида муваффақиятга эришган спортчилар фахрий унвонлар ва орденлар билан мукофотланади

09:56, 25 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этиб, катта муваффақиятга эришган бир қатор ўзбекистонлик спортчилар фахрий унвонлар ва орденлар билан мукофотланади. «Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида уларнинг исм-шарифлари келтирилди. Фармон матни ЎзА агентлигида эълон қилинди.

Жумладан, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Ғоибназаров Фазлиддин Ҳасанбоевич, Ғиёсов Шахрам Жамшидович, Дўсматов Ҳасанбой Маъруфжон ўғли, Зоиров Шаҳобиддин Шокирович, Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли «Ўзбекистон ифтихори», оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Нурудинов Руслан Шамилевич ва дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Собиров Ришод Рашидович «Эл-юрт ҳурмати», бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Аҳмадалиев Муроджон Қаҳҳор ўғли ва Тўлаганов Рустам Тўлқин ўғли, эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Ибрагимов Магомед Идрисович ва Наврўзов Ихтиёр Каримович, дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ўрозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи», юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули «Меҳнат шуҳрати» унвон ва орденлари билан тақдирланадиди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!