Петербург кўчаларида бэтмобиль пайдо бўлди

10:17, 25 август

Санкт-Петербург аҳолиси бэтмобиль билан суратга тушиш бахтига мушарраф бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Суратлар “ВКонтакте” ижтимоий тармоғига жойлаштирилган. Автомобиль эгаси уни яхши харидор топиб, сотиш учун Москвага олиб кетаётганлигини билдирган.

Бэтмобиль август ойининг охирида Москванинг томоша-савдо марказида кўргазмага қўйилиши ҳақида Auto.ru сайтида хабар берилган.

Бэтмобиль 2010 йилдан бери Буюк Британия ҳудудидан чиқмаган. У жуда яхши сақланган. Warner студияси бэтмобилни дунёдаги энг зўр модель деб тан олиб, унинг эгасига тегишли сертификатни топширган.

Машина General Motors шассиси асосида яратилган бўлиб, Ford 460 BigBlock двигатели билан жиҳозланган ( 550 от кучига эга), соатига 250 километр йўл босади.

Август ойининг бошида ОАВларда яна бир бэтмобиль автомоболининг сотувга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу автомобиль 1960 йилда кўршапалак-одам ҳақидаги телесериал учун яратилган. У 2013 йилда 4,2 миллион долларга сотилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!