Тошкент шаҳрида Сobalt русумли йўналишсиз такси автомобили ёниб кетди(Фото ва видео)

12:15, 25 август

Тошкент шаҳри Паркент бозори яқинидаги ҳудудда бугун, 25 август куни мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`даги “Водители Ташкента” гуруҳида видеохабар қолдирилди. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўл четида тўхтаб турган Сobalt русумли йўналишсиз такси автомобили аянчли тарзда ёна бошлаган. Тахминларга кўра, такси ичида ҳеч ким бўлмаган. 

Хабарга илова қилинган видеода ўч ўчирувчилар ёнғинни ўз вақтида бартараф этганини кўриш мумкин. Сobalt автомобили эса ёнғин оқибатида жиддий зарар кўрган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва унинг оқибатида жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!