Тошкент вилоятида юз берган ёнғин оқибатида 3 киши жабрланди

12:25, 25 август

24 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманида катта ёнғин содир бўлди.

“Чиғатой-Оқтепа” ҚФЙ да жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехида, соат 14.00 да ёнғин содир бўлган. Тошкентшаҳар ИИБ ЁХБнинг берган маълумотига кўра, воқеа жойига пойтахтдан учта ёнғинга қарши кураш бригадаси юборилган. Соат 15.00 да ёнғин батамом ўчирилган.  Бинонинг ички қисми, ундаги барча жиҳозлар, буюмлар  ва 0,4  т бўёқсуюлтиргич ёниб кетган. Ёнғин оқибатида корхонанинг 3 нафар ходими тан жароҳати олган.

Улардан бири 18 ёшли йигит 75%, 2-3 даражали куйиш жароҳатини олган. Барча жабрланганлар Тошкент медицина академиясининг  куйиш марказига ётқизилган. Ёнғин сабаблари текширилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!