Поездга кеч қолаётган қиз автобус ойнасини уриб синдирди

15:07, 25 август

24 август куни Санкт-Петербург шаҳрида яшовчи, автобусда кетаётган номаълум қиз тезюрар “Сапсан” поездига кеч қолмаслик мақсадида автобуснинг олд эшиги ойнасини уриб синдирди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Гувоҳларнинг маълумот беришича, воқеа Нева проспектидаги № 77-уй рўпарасида юз берган. Москвага қатновчи тезюрар поездга улгуриш мақсадида номаълум қиз “Лиаз” автобусининг олд эшиги ойнасини уриб синдирган. Полиция бир зумда етиб келганига қарамай, “безори” қиз воқеа жойидан яширинишга улгурган.

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари бўлиб ўтган воқеани қизғин муҳокама қилди. Кўпчилик йўлдаги тирбандлик натижасида ҳайдовчиларнинг йўловчилар илтимос қилган жойда тўхтамасликларини мисол қилиб, қизнинг ёнини олиб, изоҳ қолдирган. Ҳаттоки қонунбузар қизни мақтайдиганлар ҳам топилган.

Петербургликлар полиция айбдор қизни топиб, жавобгарликка тортишига ишонч билдирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!