Озодбек Назарбеков: “Фарзандларим Рио-2016 қаҳрамонларига хавас қилиб, спортчи бўлишга қарор қилди”

15:11, 25 август

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимизни тантанавор кутиб олиш маросимида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этди. 

Хонанданинг расмий сайтининг маълумот беришича, Озодбек Назарбеков спортчиларни фахр билан табриклаб шундай деди: 

"Жудаям катта ютуқларни қўлга киритдингиз. Шахсан менинг фарзандларим сизга ҳавас қилиб спортчи бўламан, деб қарор қилишди! Чемпионлик муборак бўлсин.Сиз билан фахрланамиз!”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!