Хитойда дарёда ухлаб қолган эркакни қутқарувчилар жасад деб ўйлашди (Видео)

16:08, 25 август

Хитой жанубида дарёда ухлаб ётган йигитни ўт ўчирувчилар жасад деб ўйлашди, дея хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Воқеа акс этган видеони ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизиқиш билан томоша қилишди. Дарёда оқиб кетаётган одамни жасад деб ўйлаган маҳаллий аҳоли вакили қутқарувчиларга қўнғироқ қилган. Қутқарувчилардан бири эркакка яқинлашиб елкасидан кўтарганда, у сескангача кўзини очиб, атрофга аланглаган.

Эркак қизиб кетганидан муздек сувга тушиб, ухлаб қолган. У қутқарувчиларга вазиятни тушунтиргач, яна ухлашда давом этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!