“Барселона” голландиялик дарвозабонни харид қилди

16:29, 25 август

Голландия терма жамоаси ва “Аякс” дарвозабони Яспер Силлессен расман “Барселона” футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қилинди.

Каталонияликлар 27 ёшли посбон билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Трансфер қиймати 14 миллион еврога тенг бўлгани айтилмоқда.

Яспер Силлессеннинг товон пули 60 миллион евро қилиб белгиланди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!