Жавоҳир Зокиров онасини юксак унвон олгани билан табриклади

16:37, 25 август

Актёр Жавоҳир Зокиров ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали онаси Гавҳар Зокировани “Ўзбекистон халқ артисти” унвонини олгани билан қутлади.

Гавҳар Акмаловна Зокирова-Ўзбекистон халқ артисти! Она мукофотлар муборак! Актрисани мазкур мукофот билан табриклаймиз, унга узоқ умр ва машаққатли меҳнатларида муваффақиятлар тилаймиз!”, деб ёзди актёр онаси билан тушган суратига изоҳ тариқасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!