Расман! “Манчестер Сити” Клаудио Бравони “Барселона”дан сотиб олди

20:54, 25 август

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси "Барселона" дарвозабони Клаудио Бравони ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. 

Шартнома муддати ва трансфер қиймати ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Чилилик даврозабонни “Манчестер Сити”га сотган каталонияликлар бир неча соат олдин “Аякс” посбони Яспер Силлессенни сотиб олганини эълон қилганди.

– "Манчестер Сити" клубига қўшилганимдан хурсандман. Клуб ўзига хос лойиҳани амалга ошираётганидан хабарим бор. Жамоанинг бўлажак ютуқларига ўз ҳиссамни қўшишга умид қиламан.  Икки йил фантастик мавсумдан кейин "Барселона"ни тарк этиш осон бўлмади. Лекин Пеп Гвардиола билан бирга ишлаш имкониятидан воз кеча олмадим, – деди Браво.
 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!