Криштиану Роналду Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди

08:29, 26 август

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА талқини бўйича 2015/16 йилги мавсумнинг Европадаги энг яхши футболчиси деб тан олинди.  

Ўтган мавсумда 31 ёшли футболчи "Реал" сафида ЕЧЛ ғолиби, Португалия термаси таркибида эса 2016-йилги Европа чемпионига бўлди. 

Ушбу мукофотга Франция термаси ва “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳамда Уэльс термаси ва “Реал” етакчиси Гарет Бэйл даъвогарлик қилганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!