Тошкентдаги Инҳа университети талабалари АҚШда таълим олади

12:32, 26 август

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари Америка Қўшма Штатларининг етакчи университетларида таълим олиш имкониятини қўлга киритди. Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети матбуот хизмати хабар берди.

IUT учинчи курс талабалари Юлдуз Хўжаева ва Нуруддин Иминохунов Global Undergraduate Exchange Program (Global UGRAD) дастури доирасидаги стипендияларни ютиб олди.

Қўшма Штатлар Давлат департаменти Таълим ва маданият масалалари бюросининг Евросиё ва Марказий Осиёдаги Талабалар алмашиш бўйича глобал дастури (Global UGRAD) 1, 2, 3 ва 4-курсда ўқиётган талабалар учун Қўшма Штатларда фақатгина бир ўқув семестри давом этадиган ўқиш имкониятини яратиб беради.

Танлов натижасига кўра, Юлдуз Ходжаева Сейнт Клауд Стейт Университетида (St.Cloud State University), Нуруддин Иминохунов эса Миссиссиппи Университетида (University of Mississippi) ўқиш имкониятини қўлга киритдилар.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!