Итига президентнинг исмини қўйган нигериялик ҳибсга олинди

15:26, 26 август

Нигерияда яшовчи фуқаро итига мамлакат президенти исмини қўйгани учун жамоат тартибини бузганликда айбланмоқда, деб ёзади “Lenta.ru”.

Исми айтилмаган Огун штатида яшовчи эркак ўз итига мамлакат президенти Муҳаммад Бухорийнинг исмидан келиб чиқиб, Бухорий деб ном қўйди. Эркак кучук номини унинг қорнига ёздириб, у билан кўчада сайрга чиқди. Табиийки, итни мамлакатдаги ислом динига эътиқод қилувчи фуқаролар ҳам кўрди.  

Нигерияликлар мамлакат президентига бўлган бу қадар ҳурматсизликдан норози бўлди ва унинг устидан полицияга арз қилди. 

Эркак ҳибсга олинди ва бироз муддатдан сўнг у суд ишига қадар кафолат эвазига қўйиб юборилди.

Маҳаллий полициячиларнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги аҳволни ҳисобга олган ҳолда ит эгасининг хатти-ҳаракатларини жамоат тартибини бузиш йўлидаги провокация деб ҳисоблаш мумкин.

Айни пайтда Нигерия иқтисодиёти сўнгги ўн йилликдаги энг аянчли даврни бошидан кечирмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!