Равшан Эрматов Саудия Арабистони – Австралия ўйинини бошқаради

16:21, 26 август

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, “В” гуруҳи баҳслари доирасидаги Саудия Арабистони – Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, 6 октябрь куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувга бош ҳакам сифатида ФИФА ҳаками – Равшан Эрматов тайинланган. Эрматовга бу ўйинни бошқаришда қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида эса Шерзод Қосимов ишлайди.

Учрашув назоратчиси – қатарлик Сафар Толиб Баллан бўлса, комиссар – хитойлик Ту Хилианг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!