Шоҳруҳхоннинг Instagram`даги шов-шув бўлган суратига изоҳ берилди

17:10, 26 август

Хонанда Шоҳруҳхон ўзининг  Instagram`даги саҳифасига жойлаган сурати кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик

Мазкур хабар сайтга жойланганидан сўнг, ўзини хонанданинг маъмури деб таништирган Сирожиддин Жўраев “Darakchi.uz” сайти таҳририятига қўнғироқ қилиб, вазиятга ойдинлик киритди.

Унинг айтишича, Шоҳруҳхон саҳифасига жойлаган, ўртасидан бўлинган юрак тасвири унинг янги қўшиғи пиари экан. 

Маъмурнинг сўзларига кўра, Асал Шодиеванинг саҳифасидан бирга тушган суратлари ўчирилишига эса мухлисларнинг турли маънодаги изоҳлари сабаб бўлган экан. 

Сирожиддин Жўраевнинг таъкидлашича, Шоҳруҳхон ва Асал ҳозирда шахсий ҳаётда ҳам, ижодда ҳам бирга. Шоҳруҳхоннинг янги клипида ҳам рафиқаси Асал суратга тушмоқда.  

Бироқ Шоҳруҳхон ҳам ўз саҳифасидан Асал билан тўйдан кейин тушган суратларини ўчириб ташлади. 

Шоҳруҳхон аввалига қоқ ўртасидан бўлинган суратни йигит ва қиз икки томонга кўтариб кетаётгани акс этган суратни жойлаб, мухлислар ўртасида турли миш-мишлар юзага келишига сабаб бўлди. Кейинроқ эса уни ўчириб ташлади, аммо унинг ўрнига миш-мишларни “оловлантирган” бошқа бир сурат жойлади. Унда рус шоири М.Лермонтовнинг Мен бутун дунёни севишга тайёр эдим, мени ҳеч ким тушунмади ва мен нафратланишга ўргандим" деган сўзлари келтирилган эди. Орадан бир муддат вақт ўтгач, хонанданинг саҳифасидан бу сурат ҳам йўқолиб қолди. 

Агар маъмур айтганидек, бу хатти-ҳаракатлар пиар бўлса, нима сабабдан суратлар ўчириб ташланди? Бу тушунарсиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!