Аргентина футболи афсонаси Марадона пластик жарроҳлик ёрдамида юзини торттирди

08:57, 27 август

Аргентина футболи афсонаси, мамлакат термасининг собиқ футболчиси ва  мураббийи Диего Марадона пластик жарроҳлик амалиётини ўтказди, деб хабар бермоқда iSport.ua портали.  

ОАВ вакиллари 55 ёшли собиқ футболчини юзни торттириш бўйича пластик операция ўтказадиган клиникадан чиқиб келаётганида “тутиб” олди ва унинг суратларини олди. Марадонанинг юзи махсус ниқоб билан ўраб олинганди.

Қайд этиш кераки, аргентиналик бир ярим йил олдин ҳам пластик жарроҳга мурожаат қилган. 55 ёшли Марадона ташқи кўринишига бефарқ эмаслигини кўрсатмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!