Хитойлик аёл ўзини 305 ёшли император деб таништирган фирибгарга ишониб, етти миллион долларини берди

11:46, 27 август

Хитойлик аёлга икки фирибгардан бири ўзини 305 ёшли Цяньлуном императори деб таништириб, ишончига кирган ва аёл унга етти миллион доллар пулини ўз қўли билан топширган, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Аёлнинг сўзларига қараганда, фирибгар “обиҳаёт” сувини ичгани туфайли 305 ёшга кирганлигига, император хазинасига эгалик қилиш учун унга пул зарурлигига ишонтирган.

Жабрланган аёл аввалига фирибгарга “бойликни музлатиш”да керак  бўладиган қандайдир нефрит ҳайкалларни сотиб олиш учун 300 минг доллар берган. Фирибгарнинг шериги ўзини тадбиркор Жорж Сороснинг жабрланган ўқувчиси деб таништирган. Улар аёлни “фойда келтирувчи бизнес”га 15 миллион юан, орадан 4 ой ўтгандан кейин Шэньчжэнда  янги технологияли фирма очиш учун 30 миллион юан ажратишга кўндирган.

Фирибгарлар эҳтиётсизлик туфайли барча ўғирланган маблағни очиқчасига  уй, автомобиль ва гиёҳванд моддалар сотиб олишга ишлатган. Шэньчжэнь суди фирибгарларни айбдор деб топганига қарамай, уларга ҳали жазо берилмаган.

Нашрнинг маълумот беришича, Хитойда юқоридаги каби фирибгарлик жинояти жуда кенг тарқалган. 2013 йилда ўзини Цинь династияси маликаси деб таништирган 48 ёшли аёл бир қанча одамлардан фирибгарлик йўли билан 2,3 миллион юанни ўмарган. Бундай ҳолатларда жиноятчилар қадимий хазинага эгалик қилиш учун одамларни пул зарурлигига ишонтиришган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!