Уйдаги кичик буюмларни тартиб билан сақлаш усуллари

11:58, 27 август

Уйда тозалаш ва тартибга келтириш ишларини ўтказдингиз, ва ниҳоят барча буюмларнинг жой-жойида эканлигидан хурсанд бўлишингиз мумкин. Бироқ хонадонингиздаги турли-туман кичкина буюмлар: соч тўғноғич, тасмалар, канцелярия буюмлари, тикиш-бичиш асбоблари, тақинчоқлар тартибга бўйсунмасликка ҳаракат қилади.

Одатда уларни тартиб билан жойлаштиришга ҳафсала қилмаймиз, бироқ айнан уларни қидириш учун кўп вақт сарфлаймиз.

Ҳаётимизни енгиллаштириш учун кичик буюмларни сақлашда асқотувчи оддий ва қиммат бўлмаган аксессуарлардан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир кичик буюмни ўзи учун мўлжалланган жойга қўйсангиз, уйдаги саранжомликни сақлаш қийин эмаслигига гувоҳ бўласиз.

Манба: ayol.uz

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!